Get Mystery Box with random crypto!

Рўза тутганларга мукофотлар муборак бўлсин! . Жаннатдаги “Ра | Muslim.uz

Рўза тутганларга мукофотлар муборак бўлсин!

. Жаннатдаги “Райён” эшиги муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннатда бир эшик бор, уни “Райён” деб аталади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киришади улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

. Дўзахдан узоқ бўлиш муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутар экан, Аллоҳ таоло унинг юзини шу туфайли етмиш куз (етмиш йиллик масофага) дўзахдан узоқ қилади” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

. Рўзанинг шафоати муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

. Аллоҳ таолога рўбарў бўлгандаги хурсандчилик муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “... Роббисига йўлиққанда, рўзаси ила хурсанд бўлади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

. Дўзахдан омонлик муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазонда ҳар кеча Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиганлари бўлади”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

. Ўтган гуноҳларингиз кечирилгани муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, деганлар (Имом Насоий ривояти).

. Қабул бўлган дуолар муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

. Аллоҳнинг мукофоти муборак бўлсин!
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: “...фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло Ўзи муваффақ этиб тутган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин!

Даврон НУРМУҲАММАД

#roza #qabul #ibodat #muborak #rayyon
MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING VA ULASHING

YouTube | Instagram | Facebook