Get Mystery Box with random crypto!

#қисқа_савол_жавоблар CАВОЛ: Намозда имомга иқтидо қилдим де | Muslim.uz

#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда имомга иқтидо қилдим деб тил билан айтиш керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида ният инсоннинг қалбида бўлиб ўтадиган жараён. Ҳақиқий ният қалбда бўлади. Қалбга қўшимча равишда тил билан талаффуз қилиш афзалроқ экани айтилган. Лекин тилнинг ўзида ниятни талаффуз қилиб, қалбда ният бўлмаса жоиз эмас. Имомга иқтидо қилган киши ҳам аввало қалбида мазкур имомга иқтидо қилаётганини ҳис қилиши лозим. Ана шу ниятини тил билан ҳам айтса янада яҳши бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @diniysavollar