Get Mystery Box with random crypto!

#эслатма ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРИШНИ УНУТМАНГ! Нисоб миқдоридаг | Muslim.uz

#эслатма

ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРИШНИ УНУТМАНГ!

Нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳар бир мусулмон киши ҳайит тонгида ўзи ва болалари учун адо фитр садақасини этиши вожибдир.

Вақти:
Ҳайит куни тонг отиш пайти. Лекин бу вақтдан олдин, масалан, Рамазон ойи давомида берса ҳам бўлади.

Киши бошига бериш вожиб бўлган миқдори:
Милодий 2021 йил (ҳижрий 1442 йил) учун Фитр садақаси миқдори:

≈ 2 килограмм буғдой 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 4 килограмм арпа 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
≈ 2 килограмм майиз 80 000 (саксон минг) сўм;
≈ 4 килограмм хурмо 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланган.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Кимга берилади?
Фитр садақасини закот олишга ҳақдор бўлган кишиларга берилади.

ФИТР САДАҚАСИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Улашинг: @diniysavollar