Get Mystery Box with random crypto!

#Жамоатнинг_фазилати Қуйидаги хушхабар бомдод намозини ўз вақ | MUSLIM TABOBATI

#Жамоатнинг_фазилати

Қуйидаги хушхабар бомдод намозини ўз вақтида адо қилганлар Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимоясида бўлишига далилдир. Имом Муслим Жундуб ибн Суфёндан ривоят қилган ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонатидадир", дедилар.
Яна бир ажойиб хушхабарда Набий алайҳиссалом: "Ким бомдод ва аср намозини адо этса жаннатга киради", дедилар. 
(Бухорий ва Муслим ривояти).

Кечқурун уйқуга ётиш олдидан ушбу эслатмани ӯқиб, унга амал қилайлик.
Минг афсуслар бӯлсинки, кӯпчилик ёшлар бомдод намозини ӯз вақтида ӯқишни умуман унутиб қӯйишган...

Шубҳасиз, бомдод намозига ухлаб қолаверишлик хатарли ишдир.
Огоҳ бӯлайлик!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналга уланиш учун


@MuslimTabobati