Get Mystery Box with random crypto!

МАККАИ МУКАРРАМАДА МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР УЮШТИРИЛЯПТИ Айни кунла | MuslimShosh.uz

МАККАИ МУКАРРАМАДА МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР УЮШТИРИЛЯПТИ

Айни кунларда бутун ислом оламидан мўмин-мусулмонлар Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонининг Мадинаи мунаввара ҳамда Маккаи мукаррама шаҳарларига оқиб келишмоқда.
Мадинаи мунавварада ҳар қадамда Масжиди Набавийга, Равзаи шарифга талпинаётган ўн минглаб мусулмонлар оқимини кўришнинг, ибодатлар ва зиёратлар чоғида уларнинг Аллоҳ таолога ихлос билан муножотлар қилаётганини кўришнинг завқу шавқи бўлакча.
Маккаи мукаррамада ҳам эгниларига нимчаларни кийиб олганча Байтуллоҳга шошилаётган бўлажак ҳожиларнинг кўзларидаги қувонч кишини яна ва яна шукроналикка ундайди. Тўғри-да, ахир, ўзбекистонлик ҳожилар учун яратилган шарт-шароитлар бутун дунё мусулмонларининг ҳавасини келтирмоқда.
Макка шаҳридаги Рошидия меҳмонхонасида бўлиб турган юзлаб тошкентлик зиёратчилар учун ҳар куни маърифий суҳбатлар ташкил этилмоқда.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов меҳмонхоналарда бўлажак ҳожиларга ҳажнинг фарз бўлиш тарихи, рукнлари, шартлари, фарз, вожиб ва суннатлари, эҳром ман қиладиган ишлар ҳақида гўзал мавъизалар қилиб бермоқда.
Ҳажи мабрур бўлишини истаган киши борки, Абдуқаҳҳор домланинг мавъизаларини жон қулоғи билан тингламоқда. Маърифий суҳбатларда зиёратчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олмоқда.
Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур, саъйларини машкур, гуноҳларини мағфур қилсин.

Янги манзилимиз
  Улашинг | @MuslimShosh