Get Mystery Box with random crypto!

МАЗАХ 1. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Ё Расулуллоҳ! Сиз | MuslimShosh.uz

МАЗАХ

1.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Ё Расулуллоҳ! Сиз биз билан ҳазил-мутойиба қиласиз”, – дейишди. “Мен ҳақдан бошқани гапирмайман”, дедилар.

2. Бакр ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари бир бирларига қовун пўчоғини отиб ҳазиллашишарди. Бироқ ҳақ гап келганда, улар ҳақиқий эр кишига айланишар эди”.

#ШАРҲ: Ҳазил-мутойиба, ҳазил гаплар шариатимизда бор. Лекин кулдираман, ҳазил қиламан деб, ёлғон, ноҳақ, бемаъни гапларни гапириб бўлмайди. Бунда Набий соллаллоҳу алайҳи
ва саллам гўзал ўрнак бўлганлар: “Тўғри, ҳазил мутойиба қиламан, бироқ ҳазилим фақат ҳақ бўлади. Ноҳақ гапни гапирмайман”, деганлар.
Мусулмончиликнинг ҳазили ҳам ҳақиқатга асосланган бўлиши керак. Саҳобалар ҳам вақти келганда ҳазил-мутойиба
қилишган. Бироқ ҳақ гап келганда ўз ўрнида бўлар, улар ҳақиқий эркак киши сифатида иш тутишар эди.
Кўнгил тусаганда меъёрида ҳазил қилинса, қолган вақтларда жиддийлик, салобат билан, обрўни сақлаб муомала қилиш керак.

ОДОБЛАР САРЧАШМАСИ китобидан

Янги манзилимиз
Улашинг | @MuslimShosh