Get Mystery Box with random crypto!

Насронийни ҳайратга солган жавоб Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу б | MuslimShosh.uz

Насронийни ҳайратга солган жавоб

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу бир насронийнинг уйида меҳмон бўлди. Мезбон узум келтирди. Ҳазрат Али еди. Сўнгра узумдан тайёрланган шароб келтирди.
Али розияллоҳу анҳу:
– Ҳаром, – деди.
Насроний:
– Мусулмонларга ҳайронман. Узум ҳалол, шароб ҳаром. Ахир, шароб ҳам узумдан қилинади-ку! – деди.
Ҳазрат Али ундан:
– Аёлинг борми? – деб сўради.
– Бор, – деб жавоб берди у.
– Қизинг борми?
– Қизим ҳам бор.
– Шу қиз шу онадан, аммо Аллоҳ таоло сенга онасини ҳалол, қизини эса ҳаром қилди, – деди.
Бу жавобдан ҳайратга тушган насроний:
– Шаҳодат бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг расулидир, – дея мусулмон бўлганини эълон қилди.

Янги манзилимиз
Улашинг | @MuslimShosh