Get Mystery Box with random crypto!

БАХИЛЛИК 1. Муғийранинг котиби Варроддан ривоят қилинади: “Му | MuslimShosh.uz

БАХИЛЛИК

1. Муғийранинг котиби Варроддан ривоят қилинади: “Муовия Муғийра ибн Шуъбага мактуб ёзиб: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган бирор нарсангни ёзиб юбор”, – деди. Шунда Муғийра унга мактуб ёзиб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қийлу қолдан, молни исроф қилишдан, кўп саволдан, манъ қилиш ва бер-бер дейишдан, оналарга оқ бўлишдан, қизларни тириклай кўмишдан қайтарар эдилар”, – деди”.
2. Жобирдан ривоят қилинади: “Набий соллал лоҳу алайҳи ва салламдан бирор нарса сўралса, ҳеч ҳам “йўқ” демаганлар”.

#ШАРҲ: “Бахиллик” сахийликнинг аксидир. Бахил – шариат ҳукми ва муривват тақозосига кўра ман қилиш мумкин бўлмаган нарсани ман қилган шахсдир. Шариат вожиб қилган нарса закот ва аҳли аёлининг нафақасидир. Мурувват тақозо қиладигани торлик вужудга келтирмасликдир. Бу ҳолат “пасткашлик” дейилади. Ибн Ҳажар: “Бахиллик сақлаб турилган нарсадан талаб қилинганда бермасликдир”, деган. Бахиллик икки хилдир: Ўзида бор нарсага бахиллик қилиш.Бошқада бор нарсага бахиллик қилиш.
Бахилнинг ёмони ўзини молини ўзига ишлатмасдан бемор бўлиб қолишдир. Аллоҳ таоло: “Аллоҳ ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қилганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур. Осмонлару ернинг мероси Аллоҳгадир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир
”,деган. (Оли Имрон сураси. 180-оят).Инсоннинг қўлидаги мол Аллоҳнинг берган омонатидир. Сиртдан қараганда бахиллик гўё молни тўплайди. Молни ҳақиқий эгаси бўлган Аллоҳ йўлида сарфламайди. Беш кунли дунёда тўплаган моли ўлим келганда қолади. Закотини бермагани учун, аҳли аёлига сахийлик билан нафақа қилмагани учун охиратда азобга қолади.

ОДОБЛАР САРЧАШМАСИ китобидан

Янги манзилимиз
Улашинг | @MuslimShosh