Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаракатланувчи гумбазлар Масжидул Ҳаромни кенгайтиришнинг учи | MuslimShosh.uz

Ҳаракатланувчи гумбазлар

Масжидул Ҳаромни кенгайтиришнинг учинчи босқичида замонавий дизайн ва техник имкониятлар инобатга олинди. Лойиҳа доирасида 22 та гумбаз қурилиши белгиланган бўлиб, улардан 12 таси ҳаракатланувчи ва 10 таси қўзғалмас шиша гумбазлардан иборат. Асосий йўлакдаги ҳаракатланувчи гумбазнинг ички баландлиги 25 метр, ташқи диаметри 36 метр, оғирлиги 800 тоннани ташкил этади.
Бу гумбазлар марказий бошқарув блоки орқали очилиб, табиий шамоллатиш имконини беради. Бундан ташқари, орқа ва ўрта ҳовлилар устида жойлашган 12 та ҳаракатланувчи шиша гумбазнинг оғирлиги тахминан 300 тонна, ўлчамлари 28,5х17 метр, ташқи баландлиги 8,75 метрдир.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
  Улашинг | https://t.me/MuslimShosh