Get Mystery Box with random crypto!

Сен бунинг учун яратилмагансан! Иброҳим ибн Адҳамнинг ходими | MuslimShosh.uz

Сен бунинг учун яратилмагансан!

Иброҳим ибн Адҳамнинг ходими Иброҳим ибн Башшор айтади: «Бир куни хожамга: «Эй Абу Исҳоқ, бу ҳолатга қандай етишгансиз?» дедим. У киши ҳаётларини ҳикоя қилиб кетдилар: <<Отам Хуросон подшоҳларидан бўлиб, Балхда туғилган. Бир куни овга чикдик. Отимни миниб, итимни етаклаб йўлга тушдим. Бир пайт қуёнми, тулкими кўринди. Отимни тезлатиб кетаётсам, орқамдан: «Сен бунинг учун яратилмагансан, бунга буюрилмагансан ҳам!» деган овоз эшитилди. Атрофимга қарасам, ҳеч ким йўқ. «Аллоҳ иблисни лаънатласин», дедимда, отимни югуртириб кетавердим. Шу пайт янада ба- ланд овозда: «Эй Иброҳим! Сен бунинг учун яратилмагансан, бунга буюрилмагансан ҳам!» деган овоз эшитилди. Атрофимга қарасам, яна ҳеч ким кўринмади. «Лаънати шайтон!» дедим-да, отимни миниб кетавердим. Шунда эгарим ортидан: «Эй Иброҳим! Сен бунинг учун яратилмагансан, бунга буюрилмагансан ҳам!» деган овоз эшитилди. Ана шунда бу овоз шайтондан эмаслигини билдим. Тўхтаб, «Огоҳ қилдинг, огоҳ қилдинг», дедим. Ушанда Аллоҳ таолодан огоҳлантирувчи келган экан. Ўзимга ўзим «Аллоҳ мени сақлаган ушбу кундан кейин сира осийлик қилмайман», дедим».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh