Get Mystery Box with random crypto!

#Рамазонга_27_кун_қолди Расулуллоҳ (с.а.в.) дан ривоят қилина | MuslimShosh.uz

#Рамазонга_27_кун_қолди

Расулуллоҳ (с.а.в.) дан ривоят қилинади: “Жаннатда бир эшик борки, у “Раййон”, деб аталади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киради. Улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. “Рўзадорлар қани” дейилганда, улар туриб борадилар. Улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. Улар кириб бўлгач бу эшик ёпилади ва улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди”.

Жаннатнинг 8 та эшиги бор. Шулардан бири “Раййон” деб аталади. Яъни “сувга тўйдирилган”, “сувли” дегани. Рўзадорлар дунёда чанқар эдилар, Аллоҳ таоло уларга жаннатдан суви мўл-кўл жойларни ато этди. Бу эшик фақат рўзадорларга хосланган, ундан бошқалар кирмайди.


Аллоҳим, барчамизга ушбу “Раййон” деб аталган эшикдан Жаннатга киришни насиб этгин.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh