Get Mystery Box with random crypto!

КУЛ ЕГАН ҚАРИНДОШ Бир саҳобайи киром Пайғамбаримиз алайҳиссал | MuslimShosh.uz

КУЛ ЕГАН ҚАРИНДОШ

Бир саҳобайи киром Пайғамбаримиз
алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб:
— Ё Расулуллоҳ! Менинг бир қариндошим бор. Менга доим ёмонлик қилади. Аммо мен қариндошимку деб унга яхшилик қиламан. У эса яна яхшилик қилишимга қарамай менга ёмон муносабатда бўлади. Шунга қарамай қариндошлик ришталари туфайли яна унга яхшилик қилишда давом этаман. Бу ишимга қандай қарайсиз, ё Расулуллоҳ? Мен ҳам унга ўзидек ёмонлик қилишим керакми? деб сўради.

Пайгамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
— Йўқ, сен қилаётган иш жуда тўғри. Зеро, сен унга иссиқ кул едиряпсан, — дея марҳамат қилдилар.
Инсон зоти иссик кулни юта оладими? Албатта йўқ! Аллоҳ Расули бу билан ўша саҳобайи киромга бу ишинг билан уни шунақанги машаққат остида қолдиряпсанки, у қариндошинг бир кун келиб хатосини тушуниб етади, демоқчи бўлганлар...

"Саодат асри ривоятлари" китобидан

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh