Get Mystery Box with random crypto!

Ўттиз йиллик одат Ражо ибн Муслим Абдийдан ривоят қилинади: « | MuslimShosh.uz

Ўттиз йиллик одат

Ражо ибн Муслим Абдийдан ривоят қилинади: «Ажрада ал-Амиянинг уйида меҳмон бўлиб турар эдик. У аёл кечалари намозда қоим бўларди. Баъзи кунлари кечанинг аввалидан то саҳар вақтигача бедор бўларди. Саҳар вақти киргач, ўзининг маҳзун овози билан бундай деб нидо қиларди: «Аллоҳим! Обидлар Сен учун тун қоронғилигини саҳар зулматларига қадар такбир билан бедор ўтказдилар. Улар Сенинг раҳматингга, мағфиратинг фазлига эришдилар. Илоҳим, бошқадан эмас, фақат Ўзингдан сўрайман! Мени раҳматингга эришганлардан қилгин, муқарраб бандалар даражасига кўтаргин, солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин. Сен карамлиларнинг карамлисисан, раҳмлиларнинг раҳмлисисан. буюкларнинг буюгисан, эй карим Зот!» Сўнгра саждага йиқилиб, саждасида йиғлар, то бомдод вақти киргунча дуо қилиб, шу холда турарди. Бу унинг ўттиз йиллик одати эди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh