Get Mystery Box with random crypto!

​​​​Ғафлатда қолманг! Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг | БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ✨Muslim Mu'minun✨Buxoro Namoz vaqtlar

​​​​Ғафлатда қолманг!
Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг!
Эртага, 8 июль жума куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.


Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, - дедилар.
Имом Муслим ривояти.


Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, - деганлар. Имом Байҳақий ривояти.

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Бухоро вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03 : 20
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20 : 15
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

ᴋᴀɴᴀʟɪᴍɪᴢɴɪ ᴋᴜᴢᴀᴛɪʙ ʙᴏʀɪɴɢ!
@MuslimMuminun