Get Mystery Box with random crypto!

Ўйнашма аёлнинг юраги билан, Унда  мужассамдир  меҳр-у муҳабба | AYOLLAR KANALI

Ўйнашма аёлнинг юраги билан,
Унда  мужассамдир  меҳр-у муҳаббат.
Сенинг  бепарволик  ҳисларинг ила,
Сира уйғонмасин  ғазаб ва нафрат.

Оташдек қалбига  ўт ёқма асло,
Кўксида оналик  ғурури бордир.
Оҳ билсанг бу  кўзлар шайдоси бўлган,
Ўшал интизорга  севимли ёрдир.

Ўкситма аёлнинг  қаро кўзларин,
Унинг гавхарлари   нур билан тўлган.
Шу нур зиёсидан  қадим - қадимдан,
Оламни ёритган  Оналар бўлган..

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN