Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аллоҳ таоло | Muslimaat.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ таоло Рамазонда гуноҳларимизни авф этиб, тоатларингизни қабул этсин. Ийдул Фитр муборак бўлсин!

Имконияти борлар ўз оиласи учун байрам тадоригини ҳозирданоқ бошласин.
Аҳлингиздан орттира олсангиз, яқин қариндошлар, қўни-қўшни, дўсту биродарларингиз ичидан муҳтож ва эҳтиёжмандларни топиб, уларни йўқлаб қўйинг!
Улар ҳам барча аҳли Ислом каби байрам тароватини ҳис қилишсин, ушбу улуғ айём сабаб фарзандларининг юзида табассум порласин, қалблари қувончга тўлсин!

@muslimaatUz