Get Mystery Box with random crypto!

Рўзадорларга эслатмалар Суриладиган дори (мазь) ва шу каби в | Muslimaat.uz

Рўзадорларга эслатмалар

Суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса, рўза очиладими?

Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

Рўзадор шўр сувда оғзини чайса бўладими?

Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

Касал ва мусофир Рамазон ойида рўза тута олмаса-да, ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши керакми?

Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар, ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.

"Мўминнинг қалқони" китобидан

@muslimaatuz