Get Mystery Box with random crypto!

​​Яна сериаллар ҳақида... 'Сериаллар таъсир қилмайди, ҳаммаси | Muslimaat.uz

​​Яна сериаллар ҳақида...

"Сериаллар таъсир қилмайди, ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ"ми?


Мана бу мақола ёзилганига, муслималар форумига қўйилганига салкам икки йил бўлибди. Лекин унда кўтарилган мавзу ҳамон долзарблигича қоляпти...

Кеча атайин кўпгина тортишувга сабаб бўлган "Ҳовли" сериалининг навбатдаги сериясини кўрдим. Даҳшатнинг ўзгинаси-ку бу! Қизларимизнинг андишасиз, безбет, жоҳил, ёлғончи... бўлишларига мана шу биргина сериал етарли экан, одамлар ҳар куни қандай кўришяпти экан бу фильмни?! Мен охиригача кўришга тоқатим етмади. Одамларга, айниқса ёшларга нима беради бу фильм? Умуман бундай фильмни яратишдан мақсад нима? Хўп, аллақандай бузғунчилар яратган бўлса яратгандир, лекин бизнинг телеканалларда фаолият олиб бораётганларнинг халқимизда нима қасди бор?! Даҳолардан бири айтган экан: "Бирон мамлакатни босиб олмоқликнинг энг онсон йўли, шу юртда яшовчи халқнинг маънавиятини йўқ қилишдир".
Фикр билдирганлар орасида "Сериалга ёпишмасдан, пенсиянинг камлиги, нархларнинг кўтарилаётганлиги ҳақида ёзмайсанми, ўргилдим..." дейдиганлар ҳам талайгина. Мен эса уларга, асл дурдоналарни, асрларга татигулик илмий изланишларини миллиардлаб инсонларга, эвазига ҳеч нарса талаб қилмай ҳадя қилиб кетган буюк аждодларимиз қандай пенсия олган эдилар, дастурхонларида нималар бор эди, гази, электр чироғи бормиди, деб сўрагим келади. Биз бунчалар майдалашиб кетдик? Фақат қоринни ғамини ейдиган ҳайвонлардан маънавияти билан фарқланадиган инсон бўлиб яралганмизку!
Бир ўқитувчи аёл ёзяптилар, "Мактабда 8 синф қизлари икки гуруҳга бўлиниб олиб, ўзларини "Ҳовли" сериалидаги аёлларнинг исмлари билан номлаб, жанжаллашишган. Бир қизни бир нечтаси калтаклаб, жароҳатлаган. Қиз шифохонага ётқизилган".
Яна бир мактабда 6 синф болалари гуруҳ тузиб, ўзларига Алп лақабли болани бошлиқ қилиб олишган. Шу болани кайфиятини бузган 5 синф боласини группа бўлиб жазолашган...
Сериалларда зинокор аёл, эркакларни бечораҳол ижобий образ қилиб кўрсатиш бузуқликни, зинони, ҳиёнатни очиқ-ойдин тарғиб қилиш эмасми?! Нима учун эри бўлатуриб бошқа номаҳрам эркаклар билан дон олишиб юрган, ўзининг маҳрамларидан ҳомиладор бўлиб қолаётган аёллар сони кун сайин кўпайиб боряпти?!"Сериаллар таъсир қилмайди, ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ" дегувчиларга, хоҳлаймизми, хоҳламаймизми, кўрганларимиз барибир таъсир қилади демоқчиман, айниқса, ёшларни асрашимиз керак бундай "тарбия"дан!

Сиз нима дейсиз, мулоҳазаларимга қўшиласизми?

Дилфуза Саидраҳмон

forum.muslimaat.uz
#Муслималар_форуми

T.me/muslimaatuz