Get Mystery Box with random crypto!

Бахт ‒ Аллоҳ таоло кузатиб турганини ҳис этиш Доктор Мустафо | Muslimaat.uz

Бахт ‒ Аллоҳ таоло кузатиб турганини ҳис этиш

Доктор Мустафо Сабоъий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Агар нафсинг гуноҳ қилмоқчи бўлса, унга Аллоҳ таолони эслат. Агар бу йўлдан қайтмаса, унга буюк инсонларнинг ахлоқини эслат. Агар ортга қайтмаса, унга одамлар билиб қолгандаги шармандаликни эслат. Агар шу ҳолатда ҳам қайтмаса, бу пайт сен ҳайвонга айланган бўласан!”
Нобиға ибн Шайбон айтади:
Гуноҳин кўзлардан яширган кимса,
Биров кўрмаганин этмишдир хаёл.
Унутди, устида икки фаришта,
Ҳам Жалол соҳиби Парвардигор бор.

Доктор Ҳассон Шамсийнинг "Бахт улашинг" китобидан
Раҳматуллоҳ Махсумхонов таржимаси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube