Get Mystery Box with random crypto!

Бахт ‒ солиҳ амал қилишда Аллоҳ таоло солиҳ амал қилган ва қа | Muslimaat.uz

Бахт ‒ солиҳ амал қилишда

Аллоҳ таоло солиҳ амал қилган ва қалби Аллоҳ ва Унинг расулига бўлган иймонга тўла бўлган кишини дунёда яхши ҳаётда қилиб қўйишини, охиратда эса, амалидан ҳам гўзал нарса билан мукофотлашини ваъда қилган. Аллоҳ таоло айтди: “Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз” (Наҳл сураси, 97-оят).
Яхши ҳаёт ҳар тарафлама роҳатни ўз ичига олади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, у яхши ҳалол ризқдир.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у зот яхши ҳаётни қаноат деб тафсир қилганлар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинди: “У бахтдир”.
Заҳҳокдан ривоят қилинди: “У ҳалол ризқ ва дунёда ибодат қилиш”.
Тўғриси шуки, яхши ҳаёт буларнинг барчасини ўз ичига олади.

Доктор Ҳассон Шамсийнинг "Бахт улашинг" китобидан
Раҳматуллоҳ Махсумхонов таржимаси


T.me/muslimaatuz