Get Mystery Box with random crypto!

ГАПНИ АЙЛАНТИРМАНГ! Биз аёлларнинг шаънини кўтарган, уларни қ | 𝑴𝒖𝒔𝒍𝒊𝒎𝒂 𝒒𝒊𝒛 𝒌𝒖𝒏𝒅𝒂𝒍𝒊𝒈𝒊 👑

ГАПНИ АЙЛАНТИРМАНГ!

Биз аёлларнинг шаънини кўтарган, уларни қадрлашга буюрган Ислом динига эътиқод қилувчи мусулмонлармиз.

Ислом дини бизга жаннат оналар оёғи остида деб таълим берган.

Ислом дини қизини чиройли тарбия қилган ота-оналар учун ўша қиз дўзахдан парда бўлишининг ваъдасини берган.

Ислом дини солиҳа аёл эрининг динининг ярмига ёрдам эканини, қолган ярмида эрнинг ўзи тақво қилиши лозимлигини ўргатган.

Ислом дини бизга аёл киши қиз болалигида унинг нафақаси отасининг, агар отаси бўлмаса, ака-укасининг, эрга теккач, эрининг, эри ўлса, фарзандларининг зиммасида эканини ўргатган.

Ислом дини аёл кишининг зийнатининг риоясини қилиб, ҳаж, умра қилиб бўлгач, сочининг учидан бироз қирқиши кифоя деб эълон қилган.

Ислом дини аёлни зинода айблаб, бу гапига гувоҳ келтира олмаганларга 80 дарра уриш жазосини тайинлаган ва бўҳтончини фосиқ деб, унинг гувоҳлиги қабул қилинмаслигини эълон қилган. Аёлнинг иффатига, номусига тил теккизганларга ана шундай жазо белгилаган.

Ислом дини бош фарзанди қиз бўлган аёлларни баракали аёллар деб эълон қилган.

Ислом дини аёл-қизлардан хоҳишини сўрамай, уларни турмушга беришдан қайтарган.

Ислом дини никоҳ ўқилгандан сўнг куёвнинг зиммасига келинга маҳр бериш мажбуриятини юклаган. Агар аёл маҳрини олмаса, эрини ўзига яқинлаштирмаслик ҳаққига эга.

Ислом дини аёлни ҳимоя қилаётиб вафот этган эркакка шаҳиднинг савобини ваъда қилди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга яхши муносабатда бўлишни буюрганлар.

Ислом дини мусулмон эркакларнинг яхшиси аёлига яхши муносабатда бўлганидир деб эълон қилди.

Шундай қилиб, Ислом дини аёлларга кўпгина ҳуқуқлар берди.

Динимиз Ислом аёлларга шундай эҳтиром кўрсатиб турганда ва бизни ҳам аёлларни шундай эҳтиром қилишга буюриб турганда, бизга ёт мафкуралар, ёт қарашдаги кимсалар, жирканч ҳодисалар асосида ўйлаб топган "байрамлар"ларга эҳтиёжимиз йўқ!

Улар аёлларни эъзозлаш учун бир кунни тайин қилган бўлса, биз мусулмонлар оналаримизни, опа-сингилларимизни, аёлларимизни, қизларимизни ҳар доим эъзозлашга буюрилганмиз!


@Muslima_qiz_kundaligiii