Get Mystery Box with random crypto!

Боламга қандай дарс қилдирай? Ассалому алайкум! Менинг 4 ёшли | Muslima ona kundaligi

Боламга қандай дарс қилдирай?

Ассалому алайкум! Менинг 4 ёшли қизчам ва 4 ойлик чақалоғим бор. Уйимиз боғча йўлига ноқулайлиги сабаб қизим уйда ўтиради. Ўзим халқаро журналистика йўналишини тамомлаган бўлсам ҳам, ўз боламга бошланғич таълимни ва айниқса, руҳий тарбия беришни кўнглимдагидай эплолмаяпман. Кўпинча инжиқлик ёки эркалик қилиб, дарс қилишдан бош тортади. Телефон ёки телевизор қаршисида вақт ўтказишни яхши кўради. Нима маслаҳат берасиз, опа, боламни дарс қилишга қандай қизиқтира оламан? Ёки албатта ўқитувчи ёллашим керакми?

Педагог жавоби:
Ва алайкум ассалом! 4 ойлик чақалоғингизни турли дуолар, салавотлар, Қуръон сураларини айтиб эмизинг ёки ухлатинг. 4 ёшли қизингизга эса алоҳида дарс жараёни ташкил қилиб эмас, ўйин ҳолида бирор нарса ўргатишингизни маслаҳат берамиз. Масалан, Аллоҳнинг исмларини, ухлашдан олдин, овқатланишдан олдин ва кейин кўчага чиқишдан олдин ўқиладиган бир қанча дуолар, кичик ҳажмдаги суралар, алифбо кабиларни ёдлатишингиз мумкин.
Ёдлагандан кейин уни эркалаб мақтаб қўйишни, кичкина бўлса ҳам энг яхши кўрган нарсаси билан мукофотлашни унутманг.
Ёдингизда бўлсин, 7 ёшгача болани қаттиқ уришиш ёки уриш, мажбурлаб ўқитиш мумкин эмас!
Яхши ниятларингиз амалга ошишида Аллоҳ мададкор бўлсин!


@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@metrikafoto
@love_ifor