Get Mystery Box with random crypto!

СИЗ ҚAНДAЙ ОТA-ОНAСИЗ? ТЕСТИ Қандай ота-она эканлигингизни ан | Muslima ona kundaligi

СИЗ ҚAНДAЙ ОТA-ОНAСИЗ? ТЕСТИ
Қандай ота-она эканлигингизни аниқлаб олишингиз учун қуйидаги тестни ҳавола
этамиз.
1. Бола тарбиясига оид кўрсатув ва эшиттиришларни мунтазам равишда
кўриб борасизми?
A) ҳа-3 балл;
Б) баъзида-1 балл;
В) йўқ-0 балл.
2.Фарзандингиз ножўя иш қилиб қўйса, бу сиз томондан берилаётган
тарбиянинг камчилигидан деб ўйлайсизми?
A) ҳа-1 балл;
Б) баъзида-3 балл;
В) йўқ-0 балл.
3.Фарзандингиз сизга ёрдамлашмоқчи бўлса, ишингизнинг чўзилиши ёки
умуман тўхтаб қолиши мумкинлигини билсангиз ҳам рози бўласизми?
A) ҳа-1 балл;
Б) баъзида-3 балл;
В) йўқ-0 балл.
4.Тақиқ ва буйруқни болангизга нисбатан ҳақиқатдан ҳам зарур пайтда
қўллайсизми?
A) ҳа-3 балл;
Б) баъзида-1 балл;
В) йўқ-0 балл.
5.Таълим-тарбия билан мунтазам равишда шуғулланишни педагогик
тамойиллардан бири деб ҳисоблайсизми?
A) ҳа-3 балл;
Б) баъзида-1 балл;
В) йўқ-0 балл.
6.Фарзанд тарбиясига атроф-муҳитнинг таъсири кучли бўлиши мумкин деб
ҳисоблайсизми?
A) ҳа-3 балл;
Б) баъзида-1 балл;
В) йўқ-0 балл.
7.Жисмоний тарбия ва спорт боланинг тарбиясида йетакчи рол ўйнаши
мумкин деб ҳисоблайсизми?
A) ҳа-3 балл;
Б) баъзида-1 балл;
В) йўқ-0 балл.
8.Болангиздан бирор нарсани буйруқ бермасдан, илтимос қилиб сўрай
оласизми?
A) ҳа-3 балл;
Б) баъзида-1 балл;
В) йўқ-0 балл.
9.»Ҳозир вақтим йўқ” ёки «Ишимни қилиб бўлгунимча тўхтаб тур”
деганингизда болангиз олдида виждонингиз қийналадими?
A) ҳа-1 балл;
Б) баъзида-3 балл;
В) йўқ-0 балл.
10.Эрингиз (аёлингиз) билан тарбия услубларингиз тўғри келадими?
A) ҳа-3 балл;
Б) баъзида-1 балл;
В) йўқ-0 балл.
Жавоблар:
15-30 балл:
сизни яхши ота-она дейиш мумкин. Сиз ота-оналик бурчингизни
керакли даражада бажаряпсиз. Буни фарзандингизга бераётган таълим-тарбиядан
ҳам билса бўлади. Aммо фарзандингизнинг қизиқишлари ва қобилиятларига
кўпроқ эътибор беришингиз керак.
7-14 балл: фарзанд тарбиясида деярли камчиликларга йўл қўймайсиз, лекин
кўпинча бошқа юмушлар туфайли фарзандингизга керакли даражада эътибор бера
олмайсиз. Бу камчиликни тўғирлаш учун келаётган дам олиш кунингизни
фарзандингизга бағишланг. У билан бирор ерга боринг. Натижаси ижобий
бўлишига шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади.
0-6 балл: фарзанд тарбияси ҳақидаги тушунчага умуман эга эмассиз. «Хечдан
кўра – кеч” — деганларидек бу борадаги билим ва малакангизни оширишга
ҳаракат қилинг.

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor