Get Mystery Box with random crypto!

ТАРБИЯДА ТАЖРИБАЛАР Фарзандингизга кучли ҳис-туйғу маҳалида ў | Muslima ona kundaligi

ТАРБИЯДА ТАЖРИБАЛАР

Фарзандингизга кучли ҳис-туйғу маҳалида ўз-ўзини қўлга олишни, туйғусини назорат қилишни, ҳар қандай шароитда адолатли бўлишни ўргатинг. Ана шунда сиз келажакка яхши бир инсонни туҳфа қилиб, жамиятни жиноят таъсиридан қутқариб қолган бўласиз.

― Бенжамин Франклин

Яхши ота-она фарзандига бахт машаққатли меҳнатнинг меваси эканини ўз саъй-ҳаракати билан кўрсатади ва секин-аста фарзандини ҳам ўз сафига олиб, мурғак қалбни муносиб ҳаёт сари бошлайди.

― Мег Микер

Келишмовчиликлар ва аҳилликнинг йўқлиги боис бир деҳқоннинг уйида доимо жанжал ҳукмрон экан.

Бир куни у ўғилларини тўплаб, уларга бир донадан хивич бериб, синдиришни буюрибди. Ўғиллари буни қийналмай бажаришибди. Сўнгра деҳқон ўғилларидан синдирилган хивичларни олиб,бир бутун қилиб боғлабди ва уни синдиришни сўрабди. Аммо ҳеч бир ўғил буни уддалай олмабди.

–Ўғилларим, дебди деҳқон, — оила ҳам мана шу хивичларга ўхшайди.........

--Эзоп

@Muslima_ona_kundaligi