Get Mystery Box with random crypto!

​​​БОЛАЛАРГА ЁЛҒОН ГАПИРИШ... Фарзандларга ёлгон гапириш кера | Muslima ona kundaligi

​​​БОЛАЛАРГА ЁЛҒОН ГАПИРИШ...

Фарзандларга ёлгон гапириш керакми?

Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ. Болалар бир қарашда ҳеч нарсани тушунмайдиган бўлиб кўринишсада, аслида биз ота-оналарнинг қилаётган ишларини қалбларига жо қилаётган бўлишади ва бизнинг бу хатоларимиз уларнинг келажакда шу хатоларни ўзларига одат қилиб олишларига сабаб бўлади.

Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Бир куни онам мени чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникида ўтирган эдилар. «Ҳой ўғлим, келақол, сенга бир нарса бераман», — деди онам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамдан: “Ўғлингга нима бермоқчисан?” – деб сўрадилар. «Хурмо бермоқчиман», — деб жавоб берди онам. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамга: “Агар сен ҳеч нарса бермаганингда номаи аъмолингга “ёлғон гапирди” деб ёзилар эди” – дедилар. “Авнул-маъбуд” китобида мазкур ҳадиснинг шарҳида шундай дейилган: “Ҳадисга биноан, болалар йиғлаганда ёки шу каби ҳолатларда уларга бирон нарса бераман, деб ҳазиллашиш ёки йўқ нарса билан қўрқитиш ёлғон гапириш ҳисобланади ва бу иш ҳаромдир”.

Бола тарбияси ва тарбия йўллари ҳақида гапириш осон. Бироқ бу қоидаларни татбиқ қилиш, болаларни тўғри тарбиялаш учун тарбиячи болага ўргатмоқчи бўлган қадриятни ўз ҳаётида татбиқ қилиб кўрсатиши керак. Салафи солиҳларимиз мана шу йўлни тутишгани учун ўз фарзандларини рисоладагидек тарбиялай олишган. Акс ҳолда, болага оғзаки ҳар қанча ўргатсангиз ҳам, бефойда. Чунки болалар доим тарбиячини кузатиб туришади, тарбиячининг ҳар бир хатти-ҳаракати болага йўлланма бўлади. Чунки биз учун оддий ва арзимас саналган ишлар болалар наздида муҳим саналади. Шундай экан, тарбиячилар Соф сурасининг қуйидаги оятларини ўзларига шиор қилиб олишлари лозим: “Эй иймон келтирганлар, нимага қилмайдиган ишларингизни қиламиз, дейсизлар?! Қилмайдиган ишингизни қиламиз, деб айтишингиз Аллоҳ наздида улкан гуноҳдир”.
#bola_tarbiyasi

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor