Get Mystery Box with random crypto!

#yangilik Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулдаги Туркиян | Muslim books

#yangilik

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулдаги Туркиянинг энг йирик университет кутубхонасининг очилиш маросимида «Таълим ва билим ҳар бир жамият тараққиётининг калити, Ислом динининг талабларидан биридир», деди.

Давлат раҳбари Истанбул маданият университетининг бир миллион босма нашр фондига эга кутубхонаси бир вақтнинг ўзида уч минг нафаргача талабага хизмат кўрсатишга мўлжалланганини таъкидлади.

Президент Туркияда китобхонликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. «Фақат сўнгги йигирма йил ичида Туркияда 57 мингдан ортиқ таълим муассасаси кутубхоналар билан таъминланди, уларнинг фондидаги нашрлар сони уч баробарга ошиб, 70 миллион нусхага етди. Йил охиригача бу кўрсаткич 100 миллионга етади», — деди Туркия раҳбари.

Давлат раҳбари тез орада Истанбулнинг Рами туманида яна бир йирик кутубхона фойдаланишга топширилишини айтди.

Telegram | Instagram | Facebook