Get Mystery Box with random crypto!

Ҳабибимиз ҳаётини ўргатувчи китоб Ҳар бир даврда кўплаб ёзув | Muslim books

Ҳабибимиз ҳаётини ўргатувчи китоб

Ҳар бир даврда кўплаб ёзувчилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид турли ҳажмдаги китоблар ёзишган. Бу хизмат ҳамон давом этиб келмоқда, улкан илм уммонидан қимматбаҳо дурлар топилмоқда. Бундан кейин ҳам то қиёмат қадар сийратни ўрганиш давом этади ва янги-янги билимлар кашф қилинади, ин шаа Аллоҳ.

Ушбу мавзудаги навбатдаги туҳфалардан бири «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир куни» номли китоб бўлди. Унда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг одатдаги кун тартиблари баён қилиб берилган. Китобнинг ёзилиш услуби енгил бўлиб, ўқувчининг тушуниши, эслаб қолиши осон бўлишига эътибор берилган. Шу билан бирга, оят ва ҳадислардан далиллар келтирилгани китобнинг илмий қадрини белгилайди. Ушбу китоб ҳурматли китобхонларимизнинг қўлларига етиб бориб, уларнинг қалбидан жой олган китоблардан бири бўлишига умид қиламиз.

Номи: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир куни»
Нарх: 37 000 сўм
Муқова: қаттиқ
Саҳифа: 216 бет
Муаллиф: Абдумурод Тилавов
Ҳаммуаллиф: Абдукамол Абдужалилов

Буюртма бериш учун:
@muslimbooks_admin
+998 98 141 58 58

Ўзбекистон бўйлаб пуллик етказиб бериш хизмати мавжуд!

@muslim_booksuz