Get Mystery Box with random crypto!

#Намоз Намознинг одоблари: 1.Қиёмда сажда ўрнига қараб ту | Ya Muslimin🕊

#Намоз

Намознинг одоблари:

1.Қиёмда сажда ўрнига қараб туриш.

2.Рукуъда икки қадам (оёқ) устига қараш.

3.Қаъдада(ташаҳҳудда ўтирганда) бағрига(юрагига) тикилиб туриш.

4.Салом бераётганда елкага қараш.

5.Саждада буруннинг икки ёнига қараб туриш.

6.Эснашни имкон қадар қайтариш.

7.Намозда қалбнинг ҳузур-ҳаловати ва аъзоларнинг таскин топиши билан имкон қадар хушуъни асраш.

8.Ибодатда энг гўзал кийимларни кийиб туриш.

«Мўминнинг меърожи» китоби 112-бет

@YaMuslimin