Get Mystery Box with random crypto!

Пайғамбаримиз Мухаммад (саллоллоху алайхи васаллам) севган 10 | 𝓜𝓾𝓼𝓲𝓵𝓶𝓪𝓷 🫀

Пайғамбаримиз Мухаммад (саллоллоху алайхи васаллам) севган 10 та озиқ-овқат

1) Арпа

У организмни зарарли моддалардан тозалайди, овқат хазм қилишни йўлга қўяди ва ичакда фойдали бактериялар ўсишига имкон беради.

2) Хурмо (финик)

Пайғамбар ( ﷺ ) уйда хурмосиз озиқ-овқат бўлмайди, деганлар. У соч ва тери учун фойдали, шунингдек, кўриш қобилияти билан боғлиқ ва жигар касалликлари олдини олишда ёрдам беради. У юрак учун хам фойдали.

3) Анжир

Хазм қилишни яхшилайди ва хорғинликда ёрдам беради.

4) Узум

Пайғамбар ( ﷺ ) қонни тозаловчи, тетикликни оширувчи, буйракларни мустахкамлаб, ичакларни тозаловчи узумни яхши кўрганлар.

5) Асал

Овқат хазм қилишни яхшилайди, қувватни тиклайди, иммунитетни оширади.

6) Тарвуз

Пайғамбар ( ﷺ ) тарвуз айниқса хомиладор аёллар саломатлиги учун фойдали, деганлар. Унинг таркибидаги ферментлар ичакнинг нормал фаолият юритишини таъминлайди. "Тарвузни истеъмол қилган хар қандай хомиладор аёл ташқи кўриниши чиройли ва феъл-атвори хам гўзал бўлган болани дунёга келтиради", - деганлар пайғамбар ( ﷺ ).

7) Сут

Пайғамбар ( ﷺ ) тозалиги бўйича сутга тенглаша оладиган бошқа хеч қандай ичимлик йўқлигини айтганлар. Сут белни ва мияни бақувват қилади,у кўриш қобилиятини ва хотирани яхшилайди.

8) Қўзиқорин

Мухаммад пайғамбар ( ﷺ ) у кўз учун яхши восита эканлигини айтганлар. Қўзиқорин организм учун тўйимли ва осон ҳазм бўладиган махсулотдир.

9) Зайтун ёғи

У тери, соч учун ажойиб восита, шунингдек, кексайиш жараёнини секинлаштиради ва овқат хазм қилишни яхшилайди.

10) Анор

Пайғамбар ( ﷺ ) анор 40 кун ичида шайтондан ва ёвуз ниятлардан тозалашини айтганлар.


@Musilnonizm