Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим масжидга намоз бошланишидан анча | 🌸مُشتاهِر🌸
Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим масжидга намоз бошланишидан анча вақтли борар эди. Бир куни кичик болакайнинг масжидга шошилиб келаётганини учратиб қолди ва ундан: – Нима бўлди, болам? Нега бунчалик шошқилаб келябсан? – деб сўради. Бола: – Намозга борябман, азон чақиргунча таҳоратимни янгилаб олмоқчи эдим, – деди. Ҳазрати Умар: – Болам, сен ҳали жуда кичиксан, сенга намоз фарз бўлгани йўқ-ку, – деди. Бола: – Ҳазратим, бу ишнинг кичиги, каттаси бўладими? Куни кеча мендан ҳам кичик бола вафот этган эди, мозорга олиб кетдилар, – деди. Ҳазрати Умар боланинг бу жавобидан шу қадар қаттиқ таъсирландики, кўз ёшларини тутолмасдан: "Ё Раббий! Бу бола қандай яхши, қанчалик ақлли бола", деди ва унинг ҳаққига дуо қилиб қўйди.