Get Mystery Box with random crypto!

Тиббиёт соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун бериладиган а | Musayev_Sunnatillo (yurist)

Тиббиёт соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун бериладиган айрим имтиёзлар

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар:

барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида бепул даволанади;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади;

вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида бепул ёрдам олиш ҳуқуқига эга;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларига бепул йўлланмалар олиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар хусусий тиббиёт муассасаларида (стоматология ва косметология хизматлари кўрсатувчи муассасалардан ташқари) бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |