2023-01-07 19:27:36
ФОЙДАЛИ МАЛҲАМ
Малҳамнинг номи:
БУГУНДАН БОШЛАБ СИҚИЛМАНГ!
•
Таркиби: «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн»
(«Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен (ўз-ўзимга) зулм қилганлардан бўлиб қолдим»)
•
Қўллаш услуби:
Сажда қилган ҳолда ўқилса, таъсири аъло бўлади.
•
Таъсир даражаси:
«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё: 88 - оят).
•
Хос хусусиятлари:
Бошқа дорилардан фарқ қилади. Қалбга хотиржамлик бағшлайди. Хафачилик, қўрқув, ташвиш, асабийликни кетказади.
•
Истеъмол қилиш вақти:
Зулм, қаҳр, ғамни сезганда қўлланилади, натижада қалбдан ҳаёт машаққатларини сиқиб чиқаради.
•
Даволаш муддати: Тўхтовсиз айтилса, инсон фақат ва фақат фойда кўради. Зарари ҳақида гап - сўз бўлиши мумкин эмас.
•
Бу малҳамни бошқаларга ҳам истеъмол қилишларини тавсия қилсангиз дунё ва охиратингиз учун фойдали!!! Яқинларга Ҳам Улашинг
66 views16:27