Get Mystery Box with random crypto!

Азиз диндошим, 'Ойдин кечалар'нинг кундузларидаги рўзани ғаним | Musannif Adham

Азиз диндошим, "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ғанимат билинг!

1444 ҳижрий йил, Муҳаррам ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2022 йилнинг 11, 12 ва 13 август (пайшанба, жума ва шанба) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13-, 14-, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

عَبْدُ الْمَلِكِ بن منهال عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُ بِهَذِهِ الْأَيَّامِ الثَّلَاثِةِ الْبِيضِ وَيَقُولُ: "هُنَّ صِيَامُ الشَّهْرِ"

Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва "Булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг)", дердилар". Насоий (2430, 2431). Ҳасан ҳадис.

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهٌ عَنْهُ، قَالَ: "أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نَصُومَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ الْبِيضَ: ثَلَاثَ عَشْرَةَ، وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ، وَخَمْسَ عَشْرَةَ"

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар". Насоий (2422, 2423). Ҳасан ҳадис.

Имом Бухорий "Ойдин кечаларнинг кундузлари – 13, 14, 15-сида рўза тутиш ҳақидаги боб", деганларидан сўнг қуйидаги, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلاثٍ: صِيَامِ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ وَرَكْعَتَيْ الضُّحَى وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَامَ. متفق عليه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: "Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1981), Муслим (721/1556).

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "وَ صُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَ ذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ". متفق عليه

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "(Ҳар) ойдан уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн баробар (қилиб берилади). Ва бу умрбод рўза тутиш(га тенг)дир". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1976), Муслим (1159/2618).

Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин.