Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонлик русийзабон медиа мутахассислар охирги йилларда к | Musannif Adham

Ўзбекистонлик русийзабон медиа мутахассислар охирги йилларда кашф этган факт. Ўтган йили “Дарё”га XXI асрда туғилган, инглиз тилини зўр биладиган, лекин русча (баъзан — умуман) тушунмайдиган йигит-қизларни ишга олаётганимда мана шундай кашфиёт қилгандим ман ҳам, аммо бу кашфиётимни англагунимча уларга ҳар доим: “Русчани билмасанг, инглизчани қандай ўргангансан?”, деган ғалати савол берганман — ҳозир инглизчани (нафақат инглизчани) яхши ўрганиш учун рус тилини билиш шарт эмас экан, бунақа амалиёт 15–20 йил олдинги замонда қолиб кетган экан. Ўзбек тилини билсанг бас. Бу — ажойиб ва зўр!