Get Mystery Box with random crypto!

#кун_ояти لِّيَجۡزِيَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّل | MUSAFFO.UZ

#кун_ояти

لِّيَجۡزِيَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّلِحَٰتِۚ أُوْلَٰئِكَ لَهُم مَّغۡفِرَةٞ وَرِزۡقٞ كَرِيمٞ.

"Иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларни мукофотлаш учун. Ана ўшаларга, мағфират ва гўзал ризқ бордир".
(Сабаъ сураси, 4-оят).

Тафсир: Қиёмат қоим бўлиши заруратдир. Бу дунёда иймон келтириб, ўша эътиқод тақозоси ила жонининг роҳатидан кечиб, куч-қувват, зеҳн-заковат ва пул-мол сарфлаб яхши амалларни қилганлар бор. Улар бу дунёнинг ўзида яхши ишлари учун мукофотларини тўла олмасликлари мумкин. Шунинг учун ҳам: «Иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларни мукофотлаш учун» қиёмат қоим бўлиши заруратдир.

Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
t.me/musaffouzb