Get Mystery Box with random crypto!

Уламолардан бирлари айтадилар: “Дунёда жаннат аҳлининг неъмати | Musaffo uz

Уламолардан бирлари айтадилар: “Дунёда жаннат аҳлининг неъматига ўхшайдиган биргина нарса бор. У ҳам бўлса тунда сажда аҳлининг қалбларида муножотлари ҳаловатини топишларидир”.

Яна бирлари айтадилар: “Муножот лаззати дунёники эмас. Балки у жаннатдан бўлиб, Аллоҳ таоло уни дўстларида намоён қилади. Бошқалар буни ҳис этмайди”.

Ибн Мункадир айтадилар: “Дунё лаззатидан фақат уч нарса қолди: тун қиёми, дўстлар дийдори ва жамоатда намоз ўқиш”.

Орифлардан бирлари айтадилар: “Аллоҳ таоло саҳар пайти уйғоқлар қалбига боқади ва уларни нурлар билан тўлдиради. Бу нурларнинг манфаати қалбларига қайтади, улар ёришади, сўнг қалбларидаги офият ғофиллар қалбига таралади”.

Ҳужжатул-ислом, имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг "Иҳяу улумид-дин" китобларидан

https://t.me/musaffo_uzz