Get Mystery Box with random crypto!

Quron va sunnat

Telegram kanalining logotibi mus1imiyna — Quron va sunnat Q
Telegram kanalining logotibi mus1imiyna — Quron va sunnat
Kanal manzili: @mus1imiyna
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 733
Kanalning ta’rifi

بِسْمِ اللّٰـهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ.
اَلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللّٰـهِ وَبَرَكاتُهُ✨‎.
So'zlarizga e'tiborliroq bo'ling.Kimdir sizni quloqlari bilan tinglasa.Kimdir sizni qalbi bilan tinglaydi...📌
04.03.2022

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-26 07:51:56 O'z-o'zidan mushkullaringiz oson bo'lyaptimi..? Demak sizni kimdir g'oyibona duo qilyapti..!
#ota_ona
121 views04:51
Ochish/sharhlash
2022-09-26 05:52:24 #рамазон2022 #30_хушхабар

Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар!
(30-хушхабар)

Анас розияллоҳу анҳу Набий солллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:

«Қуръон бир бойликки, ундан кейин фақирлик йўқ ва ундан бошқа бойлик йўқ!»

(Абу Яъло ривояти)
109 views02:52
Ochish/sharhlash
2022-09-26 05:51:24 #рамазон2022 #30_хушхабар

Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар!
(29-хушхабар)

Абу Умома розияллоҳу анҳу Набий солллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:

«Қуръон ўқинглар, чунки Аллоҳ таоло Қуръонни ўзига жойлаган қалбни азобламайди».

(Таммом ибн Муҳаммад ар-Розий Абулқосим ривояти)
105 views02:51
Ochish/sharhlash
2022-09-26 05:50:55 #рамазон2022 #30_хушхабар

Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар!
(28-хушхабар)

Абу Авснинг ўғли Авс Сақафийдан марфуъ тарзда ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Қуръонни мусҳафсиз ўқиш минг даражадир. Уни мусҳафда ўқиш эса ўшандан икки минг даражага кўпайтирилади».

(Табароний ва Байҳақий ривоятлари)
94 views02:50
Ochish/sharhlash
2022-09-26 05:50:26 #рамазон2022 #30_хушхабар

Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар!
(27-хушхабар)

Оиша розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:

«Қуръонни намоз ичида ўқиш намоздан ташқарида ўқишдан афзалдир. Намоздан ташқарида Қуръон ўқиш такбиру ва тасбиҳдан афзалдир. Тасбиҳ айтиш садақадан афзалдир. Садақа рўза тутишдан афзалдир. Рўза эса дўзаҳдан қалқондир».

(Дорақутний ва Байҳақий ривоятлари)
35 views02:50
Ochish/sharhlash
2022-09-26 05:49:53 #рамазон2022 #30_хушхабар

Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар!
(26-хушхабар)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Қуръонни тараннум қилмаган биздан эмас».
(Имом Бухорий, Аҳмад, Абу Довуд, ибн Ҳиббон ва Ҳокимлар ривоятлари)
30 views02:49
Ochish/sharhlash
2022-09-26 05:49:20 #рамазон2022 #30_хушхабар

Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар!
(25-хушхабар)

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши бир куни қироат қилиб тиланчилик қилаётган бир қиссагўйнинг олдидан ўтиб қолдилар. Истиржоъ айтиб, кейин: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Қуръонни ўқиса, у билан Аллоҳдан сўрасин. Зотан ҳали Қуръонни ўқиб, одамлардан сўрайдиган қавмлар келади», деяётганларини эшитганман», деди».

(Термизий ривояти)
26 views02:49
Ochish/sharhlash
2022-09-26 05:48:49 #рамазон2022 #30_хушхабар

Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар!
(24-хушхабар)

Абдурраҳмон ибн Шибл розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:

«Қуръонни ўқинглар, унга амал қилинглар, унда ғулувга кетманглар, ундан узоқлашиб кетманглар, у билан еманглар, (ҳақ эвазига келишиб Қуръон ўқиманглар), у билан мол-дунё кўпайтирманглар!»

(Имом Аҳмад, Абу Яъло, Тобароний ва Байҳақий ривоятлари)
20 views02:48
Ochish/sharhlash
2022-09-26 05:48:21 #рамазон2022 #30_хушхабар

Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар!
(23-хушхабар)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:

«Умматимнинг энг шарафлилари Қуръонни кўтарганлар ва тун соҳибларидир».

(Байҳақий ва ибн Абу Дунё ривоятлари)
18 views02:48
Ochish/sharhlash
2022-09-26 05:47:53 #рамазон2022 #30_хушхабар

Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар!
(22-хушхабар)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Ким Қуръон ўқиса, билимли бўлгач, ҳеч нарсани билмай қоладиган даражада тубан умрга қайтарилмайди». Аллоҳ азза ва жалла: «...сўнгра уни асфала софилинга қайтардик, Илло иймон келтирганлар мустасно», деган. Яъни, илло Қуръон ўқиганлар мустасно».

(Ҳоким ривоят қилган)
18 views02:47
Ochish/sharhlash