Get Mystery Box with random crypto!

Суннат намозлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Алл | Quron va sunnat

Суннат намозлар

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолага яқинлик ҳосил қилиш учун Аллоҳ фарз қилган намозларга зиёда қилиб ўқиган намозлар суннатдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам у намозларни баъзисида доимий бўлганлар ва баъзисини гоҳида тарк этганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам доимий ўқишга одат килганлари суннати муаккададир (Таъкидланган, тайин қилинган суннат). Гоҳида ўқиб, гоҳида тарк қиладиганлари ғайру муаккад ёки мандубдир. (Ўқилиши таъкидланмаган, лекин ўқиса, ажр оладиган намозлар).

Таъкидланган суннатлар

1 Бомдод фарзидан аввал 2 ракат;
2 Пешин фарзидан олдин бир салом билан 4 ракат;
з Пешин намозининг фарзидан кейин 2 ракат;
4 Шомнинг фарзидан кейин 2 ракат;
5 Ҳуфтоннинг фарзидан кейин 2 ракат;
6 Жуманинг фарзидан олдин бир салом билан 4 ракат;
7 Жуманинг фарзидан кейин бир салом  биан 4 ракат;

Таъкидланмаган суннатлар

Асрнинг фарзидан олдин 4 ракат; Шомдан сўнг 6 ракат; Хуфтоннинг фарзидан олдин 4 ракат; Хуфтондан кейин 4 ракат;
Суннат намозлари ҳам фарз намози каби ўқилади, фақат нафлнинг барча ракатларида Фотиҳадан сўнг зам сура қўшиб ўқилади.
Агар икки ракатдан кўп нафл ўқиса ва фақат охирги қаъдада ўтирса, намози кароҳат билан дурустдир.
Кундузи бир салом билан 4 ракатдан ортиқ намоз ўқиш макруҳдир.
Абу Ҳанифанинг наздларида кечасию кундузи бир салом билан 4 ракат ўқимоқ афзалдир.
Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳимаҳумaллоҳ наздиларида кечаси 2 ракат, кундизи 4 ракат афзалдир.
Намозда қиём ва қироатнинг узунлиги ракатнинг кўплигидан афзалдир.

Изоҳ: Нафл намоз ўқиб, савобини кўпайтирмоқчи бўлган инсон ракатни кўпайтиргандан кўра, намозда кўпроқ қироат қилиб қиёмни узайтиргани афзал экан.
Кечаси нафл ўқиш, кундузи нафл ўқишдан афзалдир.

Шафиқур Роҳман Надви
"ФИҚҲУЛ МУЯССАР" китобидан