Get Mystery Box with random crypto!

АЧЧИҚ  ҲАҚИҚАТЛАР 1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эма | Quron va sunnat

АЧЧИҚ  ҲАҚИҚАТЛАР

1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

2. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан қолмаймиз...

3. Яхши кўрган яқинларимизни, касал биродарларимизни кўргани боришга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга вақт топамиз...

4. Оиласи ночорроқ синглимизга ёрдам бермаймиз, лекин - халқни кўзига ош қилиб зиёфат берамиз...

5. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар дойим тайёрмиз...

6. Аёлимиздан ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар айтамиз...

@mus1imiyna каналига обуна бўлинг !