Get Mystery Box with random crypto!

​​Аллоҳ севмайдиган ўн тоифа. . Кофирлар. 'Албатта, Аллоҳ ко | N

​​Аллоҳ севмайдиган ўн тоифа.

. Кофирлар.
"Албатта, Аллоҳ кофирларга муҳаббат тоқилмас".
(Оли имрон сураси, 32 оят).

. Тажовузкор бўлганлар.
"Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190 оят).

. Бузғунчилар.
"Аллоҳ бузғунчиларни севмас" (Моида сураси, 64 оят).

. Хиёнат қилувчилар.
"Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58 оят).

. Золимлар.
"Албатта, У зот золимларни севмас" (Шўро сураси, 40 оят).

. Исрофчилар.
"У зот исроф қилувчиларни севмас" (Аъроф сураси, 31 оят).

. Такаббурлик қилиш.
"Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас" (Наҳл сураси, 23 оят).

. Ҳовлиқиш
"Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76 оят).

. Мутакаббир ва мақтанчоқлик.
"Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18 оят).

. Ёмон сўзларни ошкора қилувчилар.
"Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди" (Нисо сураси, 148 оят).

Аллоҳим! Бизларни ана шу тоифадан бўлиб қолишдан сақлаб, Ўзинг яхши кўрган бандалар қаторида қилгин
!

@mursalinam_m