Get Mystery Box with random crypto!

#сахих Бухорий 48-боб Аллоҳ таолонинг “Сизларга эса оз илм б | المرسلات

#сахих Бухорий

48-боб

Аллоҳ таолонинг “Сизларга эса оз илм бергандир” (“Исро” сураси, 85-оят) деган ояти каримаси ҳусусида

#хадис  125

Абдуллоҳ ибн Маъсуд розияллоху анху дан: “Расулуллоҳ соллоллоху алайхи ва саллам билан Мадинанинг харобароқ ерида кетаётган эдик. Расулуллоҳ қўлларида хурмо ёғочидан қилинган хасса тутиб олган эдилар. Бир тўда яҳудийлар ёнидан ўтаётганимизда улардан айримлари: “У кишидан руҳ тўғрисида сўранглар”, деб айтишди. Баъзилари : “Сўраманглар, сизлар инкор қилган нарса ҳақида жавоб айтмайди”, - дейишди. Яна баъзилар: “Албатта сўраймиз”, - дейишди. Шулардан бири туриб: “Ё Абдулқосим, руҳ нима?” – деди. Жаноб Расулуллоҳ жим қолдилар. Мен ўзимча: “У кишига ваҳий нозил бўлаяпти”, - дедим. Расулуллоҳни яҳудийлардан пана қилиб (ўртада) турди. Ўзларига келгач: “(Эй, Муҳаммад!) Сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Руҳ фақат Раббимнинг ишидандир”. Сизларга эса оз илм берилгандир” (“Исро” сураси, 85-оят), - дедилар. Ал-Аъмаш: “Биздаги (нусҳада) шундай ўқилади” – деган (яна қ. 4721, 7297, 7456, 7462).

@mursalaatt