Get Mystery Box with random crypto!

COVID-19 бизнинг оиламизни ҳам четлаб ўтмади. Касалликни енгиб | Murod Nazarov

COVID-19 бизнинг оиламизни ҳам четлаб ўтмади. Касалликни енгиб, Худо хоҳласа эрта-индин ишга чиқаман деб турган бир пайтимда, Президентимиз томонларидан берилган ушбу эътирофни кўриб, жудаям-жудаям қувондим!

Шуни айтишим жойизки, ушбу мукофотга аввалам бор Шавкат Миромоновичнинг ўзлари сазоворлар деб ҳисоблайман. Чунки юртимиз, халқимиз бошига тусатдан келган бу оғир кунларда айнан юртбошимиз катта шижоат ва ғамхўрлик намунасини кўрсатиб бердилар. Президентимиз кўзларидаги маъсулият ҳисси, мамлакат олдидаги ғамхурлик ва тиниб-тинчимас ҳатти-ҳаракатларини кўриб, кўплаб юртдошларимиз қатори, камина ҳам жуда руҳланди. Оз бўлсада, қўлимиздан келган ҳиссамизни, ҳамёнимизда бор бўлган маблағларни биринчи навбатда келган вабо ва унинг асоратлари билан курашга, сабрли бўлган халқимизга ёрдам қилишга уриндик.

Ушбу эътирофни мен барча сахий ва ғамхўр биродарларимизга қаратилган ҳурмат белгиси деб биламан. Заррача миқдорида бўлса ҳам, баҳоли-қудрат, қўлидан келганича атрофидагиларига кўмагини аямаган барча сафдошларимиздан Аллоҳ рози бўлсин. COVID-19 бизларни бирлаштирди, ҳаёт ва яқинларимизни янада қўпроқ қадрлашни ўргатди ва бу фоний дунёда фақат яхшилик қилиш кераклигини эслатди.

Илоҳим юртимиз доим тинч, халқимиз фаровон, Президентимиз омон бўлсинлар!

#раҳмат #Аллоҳ_рози_бўлсин #COVID-19 #синовли_кунлар #саҳоват_ва_кўмак