Get Mystery Box with random crypto!

Иллат излаганга иллатдир дунё, Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё | Murod Nazarov

Иллат излаганга иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё.
Ким неки изласа, топгай бегумон,
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё.

Ассалому алайкум азизлар!

17 май куни Nest One атрофидаги шов-шувларга аниқлик киритиш мақсадида Kun.uz нашрига интервью беришга розилик бердим. Интервью давомида мен кутмаган бошқа кўплаб саволлар берилди. Бундай вазиятда Устозларимиз тавсия берганларидек, ростини сўзлашга ва ҳеч кимни муҳокама қилмасликка ҳаракат қилдим. Шундай бўлсада, видео-интервью остида ёзилган изоҳларга қараганда кимлардур мени сўзларимда ҳақиқатни, бошқалар эса аксини кўрдилар.

Албатта танлов ҳар кимнинг ихтиёрида. Мен ҳамма ватандошларим фикрларини ҳурмат қиламан. Ин шаа Аллох ҳаммасини вақт кўрсатади. Биз бошлаган ишларимизда Роббимиздан хойр (яхшилик) ва ҳидоят (тўғри йўл) сўраган ҳолда, меҳнатда бардавом бўлиб, гапларимизни иш ва натижалар билан ҳаммасини кўрсатиб қўйишга ҳаракат қиламиз!

Ҳаммангизга хайрли кун тилайман!

Тўлиқ видеони кўрмаганлар учун:




YouTube | Facebook | Instagram Telegram |