Get Mystery Box with random crypto!

Машғулотлар давом этмоқда 'Қўқон-1912' жамоаси кеча ўз машғул | murodjonkomilov

Машғулотлар давом этмоқда

"Қўқон-1912" жамоаси кеча ўз машғулотларини давом эттирди. Кечаги машғулотларда 20 нафар футболчилар қатнашди. Кундан кунга жамоа таркибига футболчилар қўшилиб боради. Селекция ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Қўқондаги "марказий" стадион майдони таъмирланаётгани сабабли машғулотлар Учкўприкдаги ва Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионларда бўлиб ўтмоқда. Жамоамиз бош мураббийи Даврон Файзиев оилавий сабабларга кўра жамоа машғулотларига етиб келганлари йўқ. Бош мураббийимизнинг тез кунларида жамоа машғулотларига етиб келишларига умид қиламиз ҳамда у кишининг оилаларига тинчлик, хотиржамлик, беморларга эса яратгандан соғлик тилаймиз.