Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими тизими методистлари ва умумтаълим мактаб директор | Murod Akhmedov

Халқ таълими тизими методистлари ва умумтаълим мактаб директорлари ДИҚҚАТИГА!

Навбатдаги Сиз кутаётган йўналишлар бўйича малака ошириш курсларига старт берилди!

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Узлуксиз касбий таълим" платформасида халқ таълими ходимларининг 2022 йил учун йўналишлар кесимида малака ошириш курсларини фаоллаштириш давом этади.

Бугун, 24 июнь соат 16:00 дан қуйидаги йўналишлар бўйича электрон платформада малака ошириш курслари бошланди:

- Умумий ўрта таълим мактаб директорлари;
-Вилоят, туман фанлар бўйича методистлар.

Ҳурматли устозлар!

Сиз ўзингизга қулай вақтда, қулай жойда малака ошириш имкониятига эгасиз. Курслар янги контентлар билан бойитилган.

А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube