Get Mystery Box with random crypto!

Танқидий фикрлаш кўникмаси тўғрисида... Институтда мунтазам р | Murod Akhmedov

Танқидий фикрлаш кўникмаси тўғрисида...

Институтда мунтазам равишда илмий ходим ва докторантларнинг тадқиқот мавзуси бўйича илмий семинарлар, баҳс ва мунозаралар бўлиб туради. Кеча докторантларнинг семинаридан кейинги хулосалар.

1. Болалар ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун зарур, таъбир жоиз бўлса энг зарур кўникма. Танқидий фикрлаш кўникмаси йўқ болалар ҳаётда бирор бир натижага эришиши қийин.

2. Танқидий фикрлаш - кимнидир танқид қилиш дегани эмас, бу шахсий талабчанлик.

3. Илмий тадқиқотчилар учун танқидий фикрлаш сув билан ҳаводек зарур.

4. Ғарб таълими 21 асрнинг энг зарур 2 та кўникмасидан бири айнан танқидий фикрлаш кўникмаси эканлигини таъкидламоқда.

5. Танқидий фикрловчи - кузатувчан, аввало ўзининг ва бошқаларнинг хатосидан хулоса чиқаради, муаммонинг сабабларни излайди, яхши маълумотга эга бўлишга ҳаракат қилади, қиёсий таҳлил қилади, муқобил вариантларни излайди, очиқ ва эркин фикрга эга бўлишга интилади, фикрини аниқ ифода этади, далиллар етарли бўлмаса, қарор қабул қилишга шошмайди.

6. Бугунги кунда танқидий фикрлаш кўникмасини ривожлантиришга барчада зарурат бор. Айниқса, мактаб раҳбарлари ва педагогларида бўлиши керак. Ўзбек тилида манбалар етарли бўлмагани учун ўзим ҳам фойдаланадиган рус тилидаги манбалардан ҳавола ташлайман. https://4brain.ru/critical/ , https://da-azbyka.online/critical-thinking

7. Даҳо бу шунчаки ўз онгини тўлиқ ўзлаштирган ва уни ташқи таъсирлар уни хафа қилишига ёки йўлдан оздиришига йўл қўймасдан ўзи танлаган мақсадларга эришишга йўналтирган кишидир. Напалеон Хилл

8. Савол беришни тўхтатмаслик муҳим. Қизиқиш инсонга тасодифан берилмаган. Альберт Энштейн.

9. Таълим инсонга далилларни элакдан ўтказиш ва тортиш, ҳақиқатни ёлғондан, фактни уйдирмадан ажратиш имкониятини бериши керак. Таълимнинг вазифаси инсонни интенсив ва танқидий фикрлашга ўргатишдир. Ақл-идрок ва характер - ҳақиқий таълимнинг мақсади. Мартин Лютер Кинг.

10. Биз синтезнинг янги даврига яқинлашмоқдамиз. Билим шунчаки даража ёки кўникма бўлиши мумкин эмас ... у кенгроқ қараш, танқидий фикрлаш қобилиятлари ва мантиқий фикрлашни талаб қилади, уларсиз биз конструктив тараққиётга эриша олмаймиз. Ли Ка Шинг-тадбиркор.

11. Агар унинг мақсади ҳар бир ўғил ва қиз мактабни тугатгунга қадар билмаган нарсаларини билиши ва бутун умри давомида билиш истагида бўлса, таълим янада самаралироқ бўлар эди. Уильям Хейли.

12. Таълим масаласида болада кўникмаларнинг ривожланиши ақлнинг ривожланишидан олдин бўлиши керак. Аристотел

@murodakhmedow