Get Mystery Box with random crypto!

МУНИС ОНАМ

Telegram kanalining logotibi munisonam — МУНИС ОНАМ М
Telegram kanalining logotibi munisonam — МУНИС ОНАМ
Kanal manzili: @munisonam
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4.58K
Kanalning ta’rifi

🌸 MUNIS ONAM ☘
kanali
Ushbu kanalni onajonimga bag'ishlayman !
Sizlardan xam onalarimiz xaqida shirin so'zlaringizni kutib qolaman !
Xurmat bilan
@MunisOnam @Xafizahon
реклама ва табриклар учун
@jasminakxon
@kozimbee2007 мурожат қилинг

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2021-02-13 15:43:41 Шахсий ҳаётдаги ноўрин саволлар!

Қаерга отландинг? Қаердан келяпсан? Қачон уйланасан? Фарзанд кўришни қачонга режалаштиряпсан? Машинанг қанча туради?

Мужоҳид роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Мўмин биродарингни кўрганингда: "Қаерга кетяпсан?" ёки "Қаердан келяпсан?", деб сўрама ва унга нигоҳингни ўткир қилма».

Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Мен шундай халқни кўрдимки, улар бир-бирларини бир, икки ой кўрмасалар-да, биргина: "Аҳволинг қандай?", деган савол билан чекланар эдилар».

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Инсон ўзига тегишли бўлмаган нарсани ҳоли қўймоғи, унинг иймони гўзаллигидан даракдир".
550 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, edited  12:43
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:53:31
Қалб гўзаллиги!

Қалб гўзаллиги - бу ички гўзалликдир
Қалб гўзаллиги ўз-ўзидан инсонни янада гўзаллаштиради

Қалбни нималар гўзаллаштиради?

Хасад қилишни тўхтатинг.
Хасад вақтни бекорга кетгазишдир. Хасад қилиш ўрнига, фақат ўз мақсадларингиз томон ҳаракат қилинг. Ҳаётингизга ижобий ўзгаришлар киритинг. Хасад сизни пастга олиб тушади, ҳавас эса юқорига кўтарилишингизга ёрдам беради

Ўтмишдаги муаммо ва хафагарчиликларни унутинг. Утмишдаги хато ва камчиликлар, алам ва нафрат билан хозирги ширин бахтингизни бахтсизликка айлантирманг

Кимларнидир ёмон кўрманг. Кечиришни ва кечиримли бўлишни ўрганинг. Бу бахтга етакловчи энг асосий йўлдир

Ҳеч кимни айбламанг, жавобгарликни ўзингизга олишни ўрганинг. Сизнинг бахтли ёки бахтсизлигингиз учун, ўзингиздан бўлак ҳеч ким жавобгар эмас

Миннатдор бўлинг.
Ҳар бир дақиқадан миннатдор бўлишни билинг. Миннатдорлик янада кўпроқ хурсандчиликлар сабабчисидир



Биз билан бир қадам олдинда бўлинг дўстларга улашинг
573 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, edited  11:53
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:53:31
​​Донишманд билан қурилган биргина суҳбат бир ойлик мутолаадан афзалдир.

Хайрли кун, яхшилар!

Биз билан бир кадам олдинда булинг дустларга хам улашинг.
537 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, edited  11:53
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:53:31
Одамлар ниманидир билмаганликлари учун эмас, балки ўзларини билимдон ва доно хисоблаганликлари сабабли янглишадилар, адашадилар.

Тоҳир Малик


Биз билан бир кадам олдинда булинг дустларга хам улашинг.
551 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, edited  11:53
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:25:07
562 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, edited  11:25
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:25:07 Солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл....

Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:
– Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
– Ҳа.
– Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
– Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан наҳл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтиҳон учун болакайдан узун суралардан
бўлмиш бақара сурасини сўрадим. У Бақара сурасини ўқий бошлади. Болакай сураларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.
– Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
– Ҳа.

Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга ергашган одамга ўхшамас эди.
У мени ҳайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.

– Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири Қуръонни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим “Амма” қисмини ёдлаган.
– Қандай қилиб?
– Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.
Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.
Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...
Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир!
692 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, edited  11:25
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:22:00 Жуда керакли гаплар...
Тингланг ва хулоса қилинг....
708 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, edited  11:22
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:21:46
Табассумнинг баҳоси.

У ҳеч қанча турмайди, аммо кўп нарса беради.
У уни улашувчиларни камбағал қилмаган бир ҳолатда, уни қабул қилувчиларни бойитади.
У бир сония давом этса— да, бир умрга ёдда қолиши мумкин.
Усиз ҳеч ким бой бўлмаган, у билан бой бўлмаган камбағал йўқ.
У хонадонга бахт олиб киради, иш юзасидан бўладиган муносабатларда хайриҳоҳлик муҳитини яратади ҳамда дўстлар орасида "очқич сўз "(парол) сифатида хизмат қилади.
У чарчаганлар учун ором, руҳан тушганлар учун кундуз ёруғлигидай гап, ғамга ботганлар учун қуёш нури, шунингдек, кўнгилсизликларга қарши табиат инъом қилган энг яхши малҳам.

Биз билан бир кадам олдинда булинг дустларга хам улашинг.
641 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, edited  11:21
Ochish/sharhlash
2021-02-13 12:51:11 #insonxarakteri

Сизни ҳақорат қилган одам ёмонлик қилмайди. Чунки у шу йўл билан ўз нафсониятини қондириб бўлди. Ёмонлик қилганни ҳамиша тасалли берган, кулиб қўйган ва жим кетганларнинг орасидан ахтаринг.

Агата Кристи
701 views✿𝕏𝕒𝕗𝕚𝕫𝕒✿, edited  09:51
Ochish/sharhlash