2022-07-13 20:22:45
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
14 июлда ишларингиз ўнгидан келганини байрам қилишга шошилманг. Ҳали лойиҳаларнинг барчаси муваффақиятли якун топмади. Лекин шахсий ҳаётингизда ҳаммаси рисоладагидек кечади. Оиласиз бўлсангиз, севганингиз билан расман никоҳдан ўтиш маросими ҳам бугунга тўғри келиши эҳтимолдан холи эмас. Хорижга хизмат юзасидан сафар қиладиганларнинг ҳам барча ишлари унумли кечади. Саломатлигингиз панд бера бошласа, врач қабулига шошилинг. Ҳозир фақат ҳавонинг ҳаддан зиёд исиб кетиши туфайлигина мазангиз қочиши мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун рўзғор ва молия соҳасига алоҳида эътибор билан ёндашинг. Айниқса, қариндошлар билан муносабатлар шу икки соҳага боғлиқ бўлса, эътибор жуда зарур бўлади. Бир ишни охирига етказмай туриб бошқасига ўтишингиз тавсия этилмайди. Яқиндагина янги лойиҳага қўл урган тадбиркорларнинг иши ҳам бугун ўнгидан келади. Хайрия тадбирлари хайрли ва ёқимли кечади. Айримлар кун давомида ҳаво иссиқлиги туфайли бош оғриғи, нафас йўлларидаги муаммолардан безовталаниши кузатилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
14 июл куни дуч келганга жаҳл қилаверишдан сақланмасангиз, ишларингиз орқага кетиб, атрофдагилар қаршисида обрўйингиз бир пул бўлиши турган гап. Муаммони ҳатто бой танишларингиз ҳам бартараф этиб бера олмайди. Хасталаниб қолишни, врач қабулига чопишни хоҳламасангиз, эркакмисиз, аёлмисиз, тасодифий кўча муҳаббатидан, ишқий саргузаштлардан воз кечинг. Бугун медитация билан шуғулланиш ва табиат қўйнида дам олиш ёқимли кечади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Назарингизда худди сизни кимлардир ташқи дунёдан ажратиб қўйгандек туюла бошлайди. Бу миянгиз чарчаганидан бўлиши мумкин. Дам олишингиз керак. Акс ҳолда турли бўлмағур хаёллар миянгизни банд этиши етмай, ишларни ҳам чалкаштириб юбора бошлайсиз. Оиласиз бўлсангиз, кечқурун сизни романтик учрашув кутиб туради. Бугун муаллимлар, ҳуқуқшуносларнинг иши бароридан келади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
14 июлда эҳтирослар қулига айланиб қолишдан сақланинг. Улар сизга охир оқибат кўнгилсизликлар ҳадя этиши мумкин. Масалан, оила қурмаган бўлсангиз, эҳтирос сизни ўзингизга муносиб бўлмаган одам билан боғлаб қўйиши турган гап. Ана бунинг келгусидаги азоби ҳеч кимга татимайди. Иш жойингизда сиз учун сюрприз бор. Раҳбарлар ходимлар орасидан фақат сизни мукофот билан сийлайдиган бўлиб турибди. Аммо олдиндан ҳеч кимга мақтаниб қўйманг. Кўз тегади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун зинҳор оқимга қарши сузмаслигингиз тавсия қилинади. Бунинг ўрнига ҳаётдан завқланишга ҳаракат қилинг. Майда-чуйда муаммоларга кўз юминг ва қўл силтаб кетинг. Яқинда шамоллашдан даволанган бўлсангиз, бугун саломатлигингизга жиддий муносабат юритишингиз керак бўлади. Витаминлар ичинг, кондиционер қаршисида ухлаб қолманг. Муҳаббатда очиқ-ойдин бўлишингиз зарур.
https://t.me/joinchat/RexiWXYCMtilAhCR
101 views17:22