Get Mystery Box with random crypto!

Кимлар касал бўлмайди ва касалликка камдан кам чалинади...? | Qumriniso Psixologik Akademiyasi

Кимлар касал бўлмайди ва касалликка камдан кам чалинади...?

Севганлар.
Чунки бу туйғу инсондаги бари ёмон ва негатив хисларни йўқотади, дунёни гўзал қилиб кўрсатади.

Табассум билан кайфияти кўтаринки юрадиган одамлар. Чунки табассум ва кулгу инсонни иммунитетини кучли қилади.Ўзига ишонч бағишлайди. Мақсадига йўналтиради.

Самимий одамлар
Уларни дилидаги ҳаммаси тилга кўчади, ғайирликлар ҳақида ўйламайди.

Эрта саҳардан табиатдан нафас олиб, нонуштага мева ейдиган одамлар.
Уларнинг иммунитети уйдан чиқмай, гўштли таомлар ейдиган одамларникига нисбатан кучли бўлади. Табиат заҳрини табиат неъмати қирқади. Айниқса сариқ, қуёш рангли мева ва сабзавотлар!

Улкан мақсадлари бор одамлар.Уларни касал бўлишга вақти йўқ.

Рақсга тушиб, қўшиқ айтиб, спорт билан шуғулланадиган одамлар, чунки улар танасини бўйсундирган!