Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Бугун умрингиз бино бўлиб забт этма | Qumriniso Psixologik Akademiyasi

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун умрингиз бино бўлиб забт этмаган муваффақият чўққиларини забт этиш шарафига муяссар бўлишингиз мумкин. Гарчи вақтингиз бўлмаса-да, қизиқарли тадбирларда иштирок этишдан бош тортманг. Ишда эса тажрибангиз етарли, лекин профессионализм камроқ. Бу бўшлиқни тўлдиришингиз керак. Негаки, ишингиз билан боғлиқ кўплаб янги қирралар пайдо бўлган. Уларни ўзлаштириш учун айнан профессионализм зарур. Кечки овқатни имкон топсангиз тановул қилманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 июл куннинг биринчи қисмида эски қадрдон дўстлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз кутилади. Фақат у сизга муваффақиятларини кўз-кўз қилиб шу қадар мақтанадики, беихтиёр энсангиз қота бошлаганини сезасиз. Ташвиш чекманг, сизнинг кўчангизда ҳам бир кун албатта байрам бўлади. Чўчимасангиз, шахсий бизнесингизни очинг. Бу соҳада аниқ муваффақият қозонасиз. Кечқурунги вақтингизни дам олиш, оила аъзоларингиз билан мулоқот ва қизиқарли филм томошасига бағишланг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун кайфиятингиз жанговар ҳолатда бўлиши кутилмоқда. Ҳатто дўстларингиз ҳам сизни бу жанговарлик ҳолатидан қайтара олишмайди. Ишхонангизда раҳбарлар билан қайсидир масалада ёқимсиз суҳбат бўлиб ўтиши мумкин. Ҳойнаҳой, охирги бажарган ишингиз сифати уларга ёқиб тушмаган бўлса керак. Агар ўзингизни оқлаш учун етарли далил бўлса, ундан унумли фойдаланинг. Энг асосийси, ишхонадаги ўрнингизни йўқотмасангиз бас.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

25 июл куни ниҳоят қаторлашган ишлар, ташвишлардан холи бўлиб чуқур нафас олишга фурсат топасиз. Сиз нимани режа қилган бўлсангиз, барчасини муваффақиятли адо этдингиз. Муборак бўлсин! Энди муваффақиятлар мевасини татиб кўриш учун қизиқарли тадбир ташкил этинг. Ёки табиат қўйнига йўл олинг. Ҳаво алмаштиринг, чўмилинг, тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг. Омадингизни берсин!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун гўё магнитга айланиб қолгандексиз. Барчани ўзингиз томон торта бошлайсиз. Сиз билан суҳбат қуриш, маслаҳатлар олиш истагидаларнинг саноғи бўлмаслиги мумкин. Улар орасида яхшиси ҳам, ёмони ҳам бўлади. Ёмонини сезиб қолсангиз, дарҳол узоқлашиш пайига тушинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар ёдда туцинлар. Танлаганингиз сизнинг наздингизда қанчалар идеал бўлмасин, унга вассал бўлиб қолишдан сақланинг. Вассалликнинг охири яхши бўлмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

25 июл куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйиши кутилмоқда. Яхши ишлаганингиз учун раҳбарлардан олқишларни қабул қилиб оласиз. Шубҳасиз, олқишлар мукофоциз бўлмайди. Дўстлар билан мулоқотда масофа сақланг. Сирларингизни тўкиб солаверишдан сақланинг. Муҳаббатда ишқий саргузаштларга ташналик сезсангиз, кечқурунни танланг. Фақат саргузаштлар оиласизларгагина тавсия этилади.

Бизнинг канал: https://t.me/Munajjimlari_Bashorati
Бизнинг гурух:
https://t.me/Munajjimlar_bashorati369